21:58 | 14.08.24

                       

Тошкентда «свет»дан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида жами қарийб 620 млн сўмлик «свет»дан ноқонуний фойданалиш ҳолатлари аниқланди.

Бекобод ва Бешариқ туманлари ҳамда Янгийўл шаҳрида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Бекобод тумани бўлими, ИИБ ва ЭТК «Зафар» филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Б. «Б.» МЧЖга қарашли ер майдонидаги сув насосларини ҳисоблагичдан ташқари умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 310,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.Б.» фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик экин ер майдонини суғоришда жами 99,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса ЯТТ Н.К. «Файзобод» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида кондиционер ва музлаткичларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча улаб, жами 208,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: