8:11 | 25.06.24
Тошкентда табиий газдан ноқонуний фойдаланган фуқаролар аниқланди. Улар давлатга 590 млн зарар етказган.
Юнусобод туманида фуқаролар 590,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Бу хақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Б ва бошқалар “Хасанбой” МФЙ ҳудудида тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани резина шланг ёрдамида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча улаб, жами 590,7 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: