17:21 | 22.03.23

                       

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

Ушбу кўчаларда автомобил ҳаракати ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар чекланади

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда Рамазон ойи кечаларида ўқиладиган таровеҳ намозлари вақтида ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилишини эълон қилди. Чоралар масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида киритилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

  • Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар;

Бектемир тумани бўйича:

  • Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар;

Яшнобод тумани бўйича:

  • Ислом ота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
  • Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар;

Миробод тумани бўйича:

  • Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги Қўйлиқ—Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
  • Қўйлиқ ота масжиди — ТҲАЙ—Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар;

Сергели тумани бўйича:

  • Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар (Темир панжара – 20);
  • Нўғайқўрғон масжиди — Янги Сергели—Нуғайқўрғон КҲАЙ—Сағбон чорраҳасидан Нурафшон—Сағбон чорраҳасига қадар;

Яккасарой тумани:

  • Усмон бин Маъзум масжиди — КҲАЙ—Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ—Қушбеги чорраҳасига қадар;
  • Яккасарой масжиди — Ш.Руставели—Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой—Боғибўстон чорраҳасига қадар;
  • Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар;

Янгиҳаёт тумани:

  • Ниёзмат ота масжиди — ТҲАЙ—Бинокор чорраҳасидан Паст Дархон маҳалласига кириш қадар;

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

  • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза—Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасига қадар;
  • Камолон масжиди — Бунёдкор—Камолон чорраҳасидан Камолон—Устазода 2-тор чорраҳасига қадар;

Олмазор тумани бўйича:

  • Ҳазрати Имом масжиди — Нурафшон—Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой—А.Қодирий чорраҳасига қадар;
  • Исломобод масжиди — КҲАЙ—Сағбон чорраҳасидан Нурафшон—Сағбон чорраҳасига қадар;
  • Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон—Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли—Норазтепа чорраҳасига қадар;

Юнусобод тумани бўйича:

  • Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар;

Учтепа тумани бўйича:

  • Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қаъни айланмасидан Лутфий—Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасига қадар;
  • Ҳазрати Али масжиди — Назарбек—Маҳорат чорраҳасидан Назарбек—Замаҳшарий 1-тор кўчасигача қадар;

Чилонзор тумани бўйича:

  • Новза масжиди — Бунёдкор—Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача қадар;
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар;
  • Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари кенгаши Ислом дини манбалари в астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 23 марта, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулосага келгани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: