15:11 | 27.06.24

                       

Тошкентда тарвуз сотувчи эркак харидор аёлга шаҳвоний шилқимлик қилди

Тошкентда тарвуз сотувчи харидор аёлга шаҳвоний шилқимлик қилди. 34 ёшли маст эркак суддан енгиллик сўраган.

Тошкент шаҳрида тарвуз сотувчи эркак бегона аёлга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун маъмурий жазога тортилди. Bugun.uz суд ҳужжати билан танишиб чиқди.

Маълум бўлишича, ҳолат 2024 йил 25 июнь куни бўлган. Чилонзор туманининг Алгоритм мавзеси, Заргарлик кўчасида тарвуз сотаётган, 1990 йилда туғилган У.И. маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган харидор аёлнинг белидан паст қисмини ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Судда сўралган эркак айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган ҳамда суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Суд қарорига кўра, У.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) ҳамда 194-моддасининг 1-қисмида (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: