13:44 | 20.09.24

                       

Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди

Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қизалоқ вафот этгани айтилмоқда (видео).

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан ўтган йўлда 19 сентябрь, пайшанба куни пиёда иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди.

Маълум бўлишича, Сергели йўли шохкўчасида автобус белгиланмаган жойда йўловчиларни тушириб қолдирган. Ўз йўналишида ҳаракатланиб келган, давлат рақами белгиси 01 444 VFA бўлган BYD Song Plus автобус олдидан йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган ўқувчи қизни уриб юборган.

Видеога кўра, BYD’нинг тезлиги шаҳарда рухсат этилганидан юқори эканлиги кўринади.

Кучли зарба қизни бир неча метр узоқликка учиб юборган. Ҳайдовчилар ва гувоҳлар унга ёрдамга шошилган. Масъул идоралар вазиятга изоҳ бермаган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қизалоқ вафот этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: