11:52 | 18.09.24

                       

Тошкентда тикувчилик корхонаси ёниб кетди

Тошкентда йирик тикувчилик корхонаси ёниб кетди (видео).

Тошкент шаҳар Учтепа туманида содир бўлган ёнғин бартараф этилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ФВБ.

Аниқланишича, 18 сентябрь куни соат 10:01 да Учтепа тумани, Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 10:05 да етиб бориб, ёнғин соат  10:17 да қуршаб олиниб, соат 10:31 да батамом ўчирилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: