Тошкентда тирбандликларни олдини олиш учун режалаштирилган ишлар очиқланди
Пойтахтда аҳоли кўпайиши эвазига автотранспортлар сони йилига 76 мингтага ортиб бормоқда.
Тошкент шаҳрида кузатилган 10 баллик тирбандлик ҳозирда анчагина камайишига қарамасдан пойтахтдаги тирбандлик масаласи ҳали ҳануз кун тартибидан тушгани йўқ. Айниқса куннинг тиғиз пайтлари шаҳарнинг бир қатор кўчаларида турнақатор тирбандликлар кузатилиб турибди.
Шу каъби ҳолатларни кўриб Тошкент шаҳри ҳам йирик мегаполислар сингари трафикни бошқариш муаммосига дуч келаётганлигини англаб етиш мумкин.

Бугунги кунда Тошкент шахрида беш миллион ахоли бўлиб, унинг сони йилига 100 мингтага, мавжуд 760 минг автотранспорт эса йилига 76 мингтага ортиб бормоқда.
Аҳолининг кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжи 9 миллион ташкил этиб, ундан нч миллони пиёда ҳаракатланиш, 6 миллиони эса транспортда харакатланишга тўғри келади.
Транспортда харакатланишнинг 25 фоиз, яни 1,5 миллиони автобус, метро ва микроавтобусларда, қолган 4,5 миллиони шахарда кун давомида харакатланадиган бир миллион (760 мингта доимий рўйхатдаги ва 240 мингта кунлик келиб кетувчи) автотранспортда амалга оширилади.
Юқоридаги сабаблар, йўл таъмирлаш ишлари хамда транспорт оқимини самарали бошқарув тизими йўқлиги, тирбандликларда харакат тезлиги 7 км/соатгача тушуб кетиши, ахолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3 – 4 йил олдингига нисбатан қарииб икки баробарга ортгани, бунинг ортидан секин харакатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газларни чиқариши натижасида, иқтисодий йўқотишлар ва мамлакат экологиясига зарар ҳам ортиб бормоқда.
Мавжуд ҳолатда ахолини харакатланиши йўналишлари ва вақтлари бўйича самарали ташкил этилган, гавжум жойларгача «бир қадам» томоили асосида жойлаштирилган бекатлар ва инфратузулма объектлари, барқарор тезликда харакатланадиган, йўналишлари қулай боғланган жамоат транспорти тизимини жорий этиш, учта асосий йўналишларда олиб бориладиган ишлар хисобига амалга оширилмоқда.
Биринчидан, шаҳардаги мавжуд оқимларни (транспортный нагрузкани) йўл кўча тармоғи бўйича тақсимланишини, янги зичлаштириладиган ҳудудлардан йўл тармоғига тушадаган юкламани, таклиф этиладиган жамоат транспорти самарадорлигини ҳамда йўл кўча тармоғига тушадиган юкламаларни қайта тақсимланишини олдиндан баҳолаш воситаси сифатида Тошкент шахри транспорт макромодели ишлаб чиқилган. Ҳусусан, ушбу модел «Жахон банки» грант маблағлари хисобига жалб қилинган экспертлар гурухи билан хамкорликда калибровка ишлари амалга оширилмоқда. Ишлар ноябр ойида якунланади.
Иккинчидан, жамоат транспорти янгиланган харакат таркиби (автобуслар)дан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ахолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида автобуслар йўналиш тармоғини доимий такомиллаштириб бориш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан умумий узунлиги 44 километр бўлган кўча йўл участкаларида алоҳида автобуслар йўлаги ташкил этилиб, хозирда ушбу йўлаклардан 16 мингта автобус қатновлари кунлик амалга оширилмоқда ва 600 минг йўловчининг кунлик умумий (ўртача 10 минутдан) 100 минг соат вақти тежалишига эришилди.
Учинчидан, умумий узунлиги 472 километр бўлган транспорт доимий харакатланадиган асосий артериялар ҳисобланган кўчаларда, жамоат транспорти ҳаракат устуворлиги, бекатлар ва пиёдалар учун қулай ва хавфсиз инфратузилма, транспорт оқимини самарали мувофиқлаштирилган бошқаруви (ақилли светофорлар) тизимини ичига олган комплекс чора-тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Шулар қаторида жорий холатни яхшилаш, ахолини харакатланишга бўлган эхтиёжини сифатли, қулай ва хавфсиз хизматлар орқали қондириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш зарурияти кузатилмоқда.
- Жамоат транспорти самарадорлигини ошириш, йўловчиларнинг ҳаракатланишга сарфлайдиган вақтларини камайтириш мақсадида, пересадка қилишга мўлжалланган қулай тарифларни кенг қўллаган ҳолда қисқа масофали автобус йўналишларини жорий этиш.
- Тирбанд кўчаларда автобуслар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланишда йўқотилаётган вақтни камайтириш мақсадида, шоҳ кўчаларда фақат тўғри ҳаракатланадиган магистрал автобус йўналишларини жорий қилиш.
- Пойтахтга шаҳар атрофи ҳудудларидан кунлик кириб келадиган ҳамда етказиб чиқувчи ва магистрал йўналишлар кесишган жойларда пиёдалар учун қулай хавфсиз мухитни (инфратузилмани) яратиш.
- Коридор тамоили асосида светофорларнинг мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини, хамда жамоат транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш (усутуворик, қулайлик ва хавфсизликни таъминлаган холда), умумий узунлиги 472 километр, 605 та светофор объектлари бўлган коридорларимизда ишларини амалга ошириш талаб этилади.
Бу ишларнинг биринчи босқичида умумий узунлиги 125 километр бўлган асосий юкламалар ва тирбандликлар кун давоимида кузатилаётган кўчаларда амалга оширилиши керак.
Маълумот учун: келтириб ўтилган Зарур ишлардан хозирда, коридор тамоили асосида ечимлар ишлаб чиқиш бўйича, актуал бўлиб турган 125 километр йўл кўча тармоғининг 55 километрлик участкалари (А.Темур, Шахрисабз, Ш.Руставели, Янги Сергели, Бобур, Самарқанд дарвоза, Кўкча дарвоза, Бешайрағоч ва бошқалар) устида ишлар олиб борилмоқда.
- Агламерация худудини боғлайдиган темирйўл йўловчи ташиш (электричка) тизимини такомиллаштириш, янги автобус йўналишларини жорий этиш хамда қулай транспорт ўтиш боғламаларини ташкил этиш орқали шахарга кирувчи транспорт оқимини камайтириш.
- Шаҳарда юк транспорти харакатини чеклаш ва ТХАЙ бўйлаб айланма харакатланишга йўналтириш, шахар ичидаги юк транспорти харакатланадиган вақти ва йўлларини аниқ белгилаб бериш.
- Автомобил йўлининг темирйўл билан кесишмаларида, транспорт боғлиқлигига талаб юқори бўлган (белгиланган критериялар асосида аниқланган) худудларда каналлар устидан ҳудудларни боғловчи кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш.
Автомобил саноати кескин ривожлана бошлагандан буён йирик шаҳарларда шу жумладан пойтахтимизда ҳам тинимсиз равишда тирбандликлар содир бўлмоқда. Оқибатда, кўплаб инсонларнинг қимматли вақти кўчада ўтиб кетмоқда.
Йўлларда тирбандликларнинг келиб чиқишига бир нечта омиллар сабаб бўлади. Жумладан, машиналар сонининг ўта кўплиги, кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўтказилиши, ҳайдовчиларнинг тартибсиз ҳаракатланиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлиши ёки ноқулай об-ҳаво шароити машиналар ҳаракатини чеклаб қўйиши мумкин.
Шу муносабат билан маҳаллий ҳокимият вакиллари тирбандликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни асосий вазифалари этиб белгилаб ҳорижий тажибада синовдан ўтган лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Шу билан бирга рақамлаштириш ва инновациялардан кенг фойдаланиш мазкур масалани ечими сифатида қаралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2023 йил 23 октябр куни Тошкентда катта тирбандлик юзага келишгани хабар қилинганди.