21:22 | 30.10.24
Тошкентнинг Яшнобод туманида скутер ва «Tracker» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда ҳодиса иштирокчиларидан бири жароҳатланган.
Тошкентнинг Яшнобод туманида 30 октябрь куни йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса соат 12:30 ларда туманнинг Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 3 ёшли ҳайдовчи У.И. бошқарувидаги «Tracker» ва 25 ёшли ҳайдовчи бошқариб кетаётган скутер тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида скутер бошқарувчиси тан жароҳат олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: