9:44 | 16.08.24

                       

Тошкентда трансформатор ёниб кетиши сабаби аниқланди

Тошкентда трансформатор ва чойхона ёниб кетишига болалар сабаб бўлган (видео).

Тошкентда трансформатор ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати ёнғин сабабини аниқлади.

Маълум қилинишича, 15 август куни соат 20:56 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сағбон кўчасида жойлашган, трансформатор ва шу ерда жойлашган чойхонанинг том қисми ёниб кетган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари айтилган манзилга соат 21:01 да етиб бориб, ёнғин соат 21:29 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин содир бўлган ҳудудда кузатув камераларидан олинган видеода ёш болаларнинг гугурт билан ўйнаши оқибатида ушбу ҳолат келиб чиққани аниқланди.

«Шу ўринда ота-оналардан ёш болларни қаровсиз қолдирмасликка ҳамда аҳолидан электр қурилмаларининг муҳофаза ҳудудларида турли хил тез ёнувчан буюмларни йиғмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: