12:12 | 12.06.24
Тошкентда уч ёшли болани ЗИЛ босиб кетди. Ҳодиса бола боғчадан чиққанида содир бўлгани аниқланди.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида юк машинаси уч ёшли боғча боласини босиб кетди.
«Шовқин эшитилди, шу тарафга югурдим. Машинанинг орқа балонидан бола айланиб чиқди. Ўша тарафга югурдим. Жонсиз ҳолатда ётганди. Тез ёрдамга ва милицияга қўнғироқ қилдим», дейди гувоҳ.
Боғча масъуллари билан боғланишнинг имкони бўлмаган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари 2021 йилда туғилган бола воқеа жойида вафот этганини билдирган.
«Боғчадан чиқиб, уйига кетаётган бўлган. Кечки пайт тахминан 17:10 лар атрофи эди. Йўлнинг нарги тарафида акасини кўриб қолган. Боғча опанинг қўлидан чиқиб кетганми, билмадим. Машина йўлга югуриб кетиб қолган», дейди гувоҳ.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: