12:33 | 25.03.24

                       

Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Шайхонтоҳур туманида Nexia-3, Lacetti ҳамда Nexia-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида 23 март куни соат 22:30 ларда Nexia-3, Lacetti ҳамда Nexia-2 русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида Nexia-2 автомашина йўловчиси тан жароҳати олган, шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: