23:15 | 19.08.24

                       

Тошкентда учта туман «свет»дан узилади

Тошкентда учта туман «свет»дан узилади.

Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида «свет» вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 20 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Учтепа тумани: «Орикзор» ва «Зарафшон» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 07:30 дан 16:00 гача;
  • Сергели тумани: «Султонобод», «Хонобод», «Хонободтепа», «Хонтепа», «Эшонбулоқ», «Номданак», «Иззатли», «Эски Жалоир», «Зиёлилар», «Коҳна Қумариқ», «Файзли» ҳамда «Кенгмакон» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 18:00 гача;
  • Янгиҳаёт тумани: «Хўжа Учқун», «Гулзор» ҳамда «Жалоир» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 18:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«’Тошкент шаҳар электр тармоқлари’ МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабаблий етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: