18:59 | 19.04.23
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришларини таҳлил қилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришларини таҳлил қилди.
Унга кўра, 2023 йил бошидан буён Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик 2,7 фоизга ўсган. Март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилган. Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 квадрат метр учун 9,2 долларни ташкил этиб, 7 фоизга пасайди.
Март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 квадрат метр учун 9,2 долларни ташкил этиб, 7 фоизга пасайди.
Туманлар кесимида ижаранинг 1 квадрат метр учун энг юқори нархлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур (11,9 доллар), Яккасарой (11,8 доллар) ва Миробод (12 доллар) туманларида қайд этилди.
Ижаранинг нисбатан паст нархлари пойтахтимизнинг Учтепа (7,3 доллар), Сергели (6,4 доллар) ва Бектемир (5,8 доллар) туманларида қайд этилди.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 17,0 долларга қимматлашди.
Йиллик динамикада энг баланд ижара нархи Шайхонтоҳур (23,8 доллар), Учтепа (21,2 доллар) ва Сергели (20,9 доллар) туманларида қайд этилди.
Ўзбекистонда иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди. Январь ойида 1 квадрат метр учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши – 0,9 фоиз, февраль ойида – 4,5 фоиз, март ойида – 0,2 фоиз бўлган. 2022 йил март ойидан бери иккиламчи бозор 25,4 фоизга ўсган.
Йил бошидан буён иккиламчи бозорда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Тошкент (31,7 фоиз), Андижон – (32,2 фоиз) ва Фарғона (37,7 фоиз) вилоятларида кузатилди.
Тошкент шаҳрининг иккиламчи бозорида ой давомида нархларнинг ўсиш суръати бироз секинлашди ва март ойида 2,8 фоизни, январ ойида 1,9 фоиз, феврал ойида эса 3,8 фоизни ташкил этди.
Нарх энг юқори ўсиш суръатлари Бектемир – 6,9 фоиз, Яккасарой – 3,8 фоиз ва Учтепа туманларида – 3,6 фоиз қайд этилди.
Мавзуга доир: Тошкентдаги уй-жойлар ижарасининг ўртача нархи маълум қилинди
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: