16:56 | 09.08.24

                       

Тошкентда велосипед ўғирлаган эркак 4 йилга қамалди

Тошкентда велосипед ўғирлаган эркак 4 йилга қамалди. Эркак бундан аввал ҳам турли айбловлар озодликдан маҳрум қилинган.

Тошкентда велосипед ўғирлаган 37 ёшли эркак Жиноят кодексининг 57 моддаси билан 4 йилга қамалди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1987 йилда туғилган жиноятчи 31 март куни, тонги 06:00 ларда дўкондан қайтаётганда, қаровсиз қолдирилган «Philipps» велосипедини ўғирлаб кетган.

Маълумотларга кўра, у биринчи марта 2012 йилда ўғирлик жинояти учун судланган. Шундан сўнг, жиноятчи 2014, 2016, 2019 йилларда ҳам ўғирлик жиноятлари содир этиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

«Инсон бир йўлдан адашмасин. Адашдими, тўғри йўл топиш кўп мушкул. Четдан туриб айтишга, маслаҳат беришга осон. Масалан, ушбу жиноятчининг яқинлари, беғараз ва самимий кўмак берадиганлари, қўллаб-қувватлайдиганлари бўлмаган. Ғаразли, нопок кимсалар атрофида гирдикапалак бўлиб, эгри йўлга бошлаган. Ичкилик оқибатида ота-онасидан қолган бор-будини сотиб, «дўстларини» хурсанд қилишга сарфлайверган», — деди Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан ҳуқуқбузарни айбдор деб топиб, мазкур кодекснинг 57-моддасини қўллаб, унга 4 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: