13:01 | 11.08.24
Тошкентда вояга етмаган қизнинг орқасидан келиб, унга шилқимлик қилган эркак қамалди.
Тошкентда вояга етмаган қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилган 27 ёшли эркак қамалди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 6 август куни тахминан соат 23:13 да Мирзо Улуғбек туманида 27 ёшли эркак кучук етаклаб юрган қизни кўчада кўриб қолган. Эркак қизнинг орқасидан қучоқлаб олиб, унга турли хил шаҳвоний хусусиятларга бўлган ҳаракатларни амалга оширган.
Шундан сўнг қиз бақириб, атрофдагиларни ёрдамга чақира бошлаган. Бироқ, эркак қизнинг оғзини ёпиб, сўнгра воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича иш 2024 йилнинг 8 август куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилди. Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилган ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: