18:49 | 23.02.24

                       

Тошкентда январ ойида жамоат транспортидан фойдаланганларнинг энг катта улуши талабаларга тўғри келади

Тошкентда январ ойида жамоат транспортидан фойдаланганларнинг энг катта улуши талабаларга тўғри келади. Саёҳатлар улушининг 17 фоизи аҳоли тариф режасига тўғри келади.

Тошкентда 2024 йил январ ойида йўловчилар томонидан тариф режалари бўйича жами 4,3 млн саёҳатлар амалга оширилди. Бу ҳақда АТТО ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу саёҳатларнинг энг юқори, яъни 52 фоиз улушини – Талаба тариф режаси (Т+ТМ) ташкил этмоқда.

Шунингдек, саёҳатлар улушининг 17 фоизи аҳоли (АВ+АВМ), 16 фоизи ўқувчи (Ў+ЎМ) ва 15 фоизи ижтимоий (Н) тариф режасига тўғри келмоқда.

Аввалроқ Жамоат транспорти фойдаланувчилари АТТО карталари орқали 1,4 млрд сўм тежагани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: