15:00 | 16.08.24

                       

Тошкентда яшовчи шахс 1000 дан ортиқ фуқароларнинг пулларини ўзлаштирди

Тошкентда яшовчи шахс 1000 дан ортиқ фуқароларнинг 550 млн сўм пулларини ўзлаштирганлиги аниқланди.

1000 дан ортиқ фуқароларнинг 550 млн сўм пулларини ўзлаштирган жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида яшовчи Б.Ў. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 7.300.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи К.А. содир этганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, гумонланувчи К.А., жабрланувчи Б.Ў.га қўнғироқ қилиб, унга «Lamifarm» ташкилоти томонидан ўтказилаётган танловда телевизор ва кондиционер ютиб олганлигини ва ушбу ютуқларни олиш учун етказиб бериш хизматига 200.000 сўм ўтказиб бериш кераклиги ҳамда телефон қурилмасига код келишини айтган ва Payme иловасидан келган кодни айтиши билан пластик картасидаги 7.100.000 сўм миқдордаги пулларини яширин тарзда ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картасига ўтказиб олиб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс телеграмда «Call Center» номли аккаунт очиб, 1000 дан ортиқ фуқароларнинг 550 млн сўм пулларини ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: