18:12 | 24.09.24

                       

Тошкентда юқори тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони жаримага тортилди

Тошкентда юқори тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев 3 млн 60 минг сўм жаримага тортилди.

Тошкент шаҳрида соатига 110 км тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев 3 миллион 60 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Унга нисбатан МЖТКнинг 128 прим 3-моддаси 3-қисми бўйича маъмурий баённома тузилган.

Ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган. Тошкент шаҳар ИИББ спортчига нисбатан қўшимча чоралар кўрилиши ва жамоатчиликка расмий ахборот тақдим қилиниши ҳақида маълум қилди.

Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкент кўчаларида 110 км тезликда ҳаракатланди — видео

Аввлароқ, Олимпиада чемпиони Tahoe автомашинасида шаҳар марказида 110 км/соат тезликда ҳаракатланган. У белгиланган тезлик чеклови 60 км/соат бўлиб, меъёрдан 50 км/соатга оширган.

Спортчи ҳолат акс этган видеони Instagram’га жойлаштириб, кейинчалик уни ўчириб юборган. Бироқ видео тармоқларда тарқалиб бўлган.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев белгиланган тезлик меъёрини бузиб, ҳаракатлангани жамоатчилик томонидан катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: