17:40 | 08.10.24

                       

Тошкентдаги аэропортда аёл вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Тошкентдаги аэропортда 38 ёшли аёл вафот этгани ҳақидаги хабарлар бўйича қўшимча маълумот берилди. Аёлнинг соғлиги ёмонлашиб, Чилонзордаги шифохонага олиб борилган. Аёлга тиббий реанимацион муолажалар қилинганига қарамай, унда биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Тошкент–Дубай рейсида учиб келган аёл Тошкент аэропортида вафот этгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилганди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Дастлабки муносабатда аёл божхона текширувини кутиш давомида вафот этгани ҳақидаги маълумот рад этилганди.

Бош прокуратура матбуот котибининг сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган 1986 йилда туғилган аёл Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келиб, соғлиги ёмонлашган ва Чилонзор туманидаги РШТЁИМга олиб келинган.

Тиббий реанимацион муолажаларга қарамасдан, аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: