12:12 | 05.07.24
Тошкентдаги айрим ҳудудларга 3 кун давомида табиий газ етказиб берилмайди.
Янгийўлдаги 10 дан ортиқ маҳаллаларда табиий газ вақтинча бўлмайди. Бу ҳақда Янгийўл шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иқтисодиёт тармоқларини 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Янгийўл ГТШ (газ тақсимлаш шоҳобчаси)дан истеъмолчиларга йўналтирилган ўрта босимли ер ости газ қувурларини 2024 йил 8-10 июль кунлари лойиҳавий босимга кўтариб, зичликка синаш ишларини бажариш ва ушбу ишлар давомида газ қувурлари орқали истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришни вақтинчалик тўхтатиш режалаштирилган.
Юқоридагиларга асосан Янгийўл шаҳридаги:
жами 10160 та аҳоли хонадонларида 2024 йил 8 июль соат 08:00 дан 10 июль соат 18:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: