15:11 | 05.07.24

                       

Тошкентдаги боғчада болалар калтакланди

Тошкентдаги боғчада болалар калтакланди. Боғча мудираси ишдан бўшаган.

Тошкентда боғча опа болаларни калтаклади.

Маълум бўлишича, Оҳангарондаги боғчалардан бирида боғча опа болаларни калтаклаган.

«Ўғлим боғчада югуриб, ўйнаб юрган ҳолатда боғча опа келиб, урган. Кўкарган беллари. Қўлларида кўкаришлари бор. Экспертизага бердик», — деди калтакланган боланинг онаси.

Маълумотларга кўра, боғча опа қилган ишларини бўйнига олгани учун ўз вазифасидан озод қилинган.

«Набирамни ушаволиб, белига уриб, қўлларини қайириб стулга ўтқизган. Бурнига қўлини тиққан. Нимага урганини сўрасам, қаттиқ урмаганини айтяпти», — деб айтди яна бир калтакланган боланинг онаси.

Ҳозирда калтакланган болаларнинг соғлиги яхши.

«Ҳолатни мазкур боғчада кирчи лавозимида ишлайдиган қиз видеога олган. Видеони эса ижтимоий тармоққа жойлаган. Мудира ҳам менинг эътиборсизлигим оқибатида бўлди деб ўз хоҳиши билан ариза ёзиб, ишдан бўшади. Айни пайтда тегишли жойларда иш очилган», — деди Тошкет вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси матбуот котиби.