18:48 | 05.08.24

                       

«Dream Park» истироҳат боғида ноқонуний ўрнатилган пештахта олиб ташланди

«Dream Park» истироҳат боғида ноқонуний ўрнатилган пештахта олиб ташланди.

Адлия вазирлигига «Carnaval» товар белгисига ўхшаш белгидан эгасининг розилигисиз фойдаланилаётганлиги бўйича мурожаат келиб тушган.

Фото: Адлия вазирлиги

Маълум қилинишича, «Ҳ.П.П.» МЧЖнинг «Dream Park» паркида жойлашган кўнгил очар объекти белгиланган тартибда текширилган. Унда ҳақиқатан ҳам «Carnaval» товар белгисига ўхшаш бўлган белгидан фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу белги вазирлик томонидан лавҳалардан олиб ташланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: