11:38 | 03.04.23 309

«Тошкентдаги лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмаган» — Пойтахт ҳокимлиги

Ҳокимлик кучли ёғингарчиликдан сўнг айрим кўчалар сувга тўлгани бўйича муносабат билдирди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли ёғингарчиликдан сўнг айрим кўчалар сувга тўлгани бўйича муносабат билдирди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Маълум қилинишича, шаҳардаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 миллиметрга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

«2 апрель куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 миллиметр ёмғир ёғди ва бу апрел ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 миллиметрнинг учдан бир қисмига тенг.

Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис, шаҳримиздаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилди», дейилади хабарда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, ушбу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг туман бошқармалари, коммунал соҳа тизимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари ва 100 дан ортиқ махсус техникалари жалб этилиб, соат 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 87
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1683
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1060
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 650
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 572
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1317