15:27 | 13.08.24
Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўз тенгдошини аёвсиз калтаклади (видео).
2024 йил 13 август куни ижтимоий тармоқларда 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси самосуд қилингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига олингани маълум бўлди.
«Айни вақтда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Миллий гвардия масъулларидан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш олиб бораётганини билдирамиз. Ўрганиш натижалари ва хулосалари юзасидан тез кунда қўшимча маълумот ва ахборот берилади», дейилади хабарда.
Аниқланишича, болалар гуруҳ бўлиб ўз тенгдошларини аёвсиз калтаклаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: