20:29 | 02.09.24
Тошкентдаги минглаб хонадонлар икки кунга сувсиз қолади.
Тошкент шаҳрининг икки тумани Бектемир ва Юнусободда бир кун давомида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» хабар берди.
Унга кўра, 2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 5 сентябрь соат 09:00 дан 6 сентябрь 21:00 га қадар ичимлик сув босими пасайиши кузатилади ҳамда қуйидаги ҳудудларда вақтинча бўлмайди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: