18:41 | 14.08.24

                       

Тошкентдаги прокуратура биносининг қурилиши тадбиркорга зарар келтирди

Тошкентдаги прокуратура биносининг қурилиши тадбиркор ва қурувчиларга зарар келтирди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Тошкентдаги прокуратура биносининг қурилиши тадбиркор ва қурувчиларга зарар келтиргани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу хақда Бош прокуратура матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туман прокуратурасининг янги биноси қурилиш буюмлари тадбиркор Шероз Абдуқодировга қимматга тушган. Бино қурилиши учун 190 миллион сўм қийматидаги металлини сотган тадбиркор пулини ололмай сарсон бўлган. Шунингдек, бу бино қурилиши 33 нафар ёлланма ишчининг 160 миллион сўмлик маошини ҳам «ютиб юборилган».

Тадбиркорнинг маълумот беришича, айни кунга келиб туман прокуратураси биносини қураётган қурувчи ишдан четлатилган. Бундан ташқари «Нур Собирофф» корхонаси бош пудратчи томонидан қурилиш ишларидан четлатилиб, ҳатто хизмат ҳақи ҳам тўлиқ тўланмаган. «Қорақалпоқ-барҳаёт» МЧЖ таъсисчиси эса «Нур Собирофф» корхонасига чала ишлари учун 1 миллиард 200 миллион сўм миқдоридаги маблағ ўтказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: