12:40 | 28.12.23

                       

Тошкентдан Ню-Йоркга учадиган самолёт 6 соатга кечиктирилди

Самолёт режалаштирилган вақтда учишга техник жиҳатдан тайёр эмаслиги маълум бўлди.

Техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслиги муносабати билан, фақат 28 декабр куни HY101/102 Тошкент–Ню-Йорк–Тошкент йўналиши бўйича қатнов 6 соат 20 дақиқага кечиктирилиб, ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

HY101 қатнови – Тошкентдан жўнаб кетиши соат маҳаллий вақт билан соат 13:00 да, Ню-Йоркга етиб келиш соат 16:10 да амалга оширилади. Шунингдек, HY102 қатнови Ню-Йоркдан жўнаб кетиши соат 17:45 да, Тошкентга етиб соат 15:45 да (29 декабр) келади.

Авиакомпания техник хизмати мутахассислари ҳаво кемасини режалаштирилган парвозга тайёрлаш бўйича барча зарур ишларни олиб бораётганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ню-Йорк шаҳридан Тошкентга парвозини амалга оширган «Ню-Йорк-Тошкент» рейсидаги Boeing 787 самолёти йўловчилардан бирининг жанжал кўтаргани ортидан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги муқобил аэродромга фавқулодда қўнганди. Кейинчалик маст ҳолатда самолётда зўравонлик қилган ўзбекистонли эркак Тошкентга олиб келингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: