8:16 | 13.09.24

                       

Тошкентга келиши керак бўлган рейс мажбуран бекор қилинди

Дубайдан Тошкентга келиши керак бўлган рейс мажбуран бекор қилинди.

Самолёт учишга тайёр эмаслиги ва экипажнинг иш вақти чекланганлиги сабабли, 12 сентябрь кунги Дубай – Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ334 авиақатнови мажбуран бекор қилинди. Бу ҳақда UzAirways ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, йўловчилар 2024 йил 13 сентябрь кунги ҲЙ334 мунтазам авиақатновида олиб келинади.

Йўловчиларга Дубай шаҳрида қолиш учун меҳмонхона тақдим этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: