21:57 | 27.06.24

                       

Тошкентлик аёл фирибгарлик йўли билан фуқаронинг пулларини ўғирлади

Тошкентлик аёл фирибгарлик йўли билан фуқаронинг пулларини ўғирлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентлик аёл пулларни оз фурсатда 2 баравар кўпайтириб беришини айтиб, фуқаронинг 5 млн пулини ўмарди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи аёл М.И. жабрланувчи Фарғона вилоятида яшовчи Ж.А. билан Telegram мессенжеридаги гуруҳларнинг бирида танишиб қолган. Аёл инвестиция киритиш борасида жабрланувчини ишонтириб, пулларини оз фурсатларда 2 баравар кўпайтириб беришини ваъда қилган ва алдов йўли билан 5.200.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: