16:45 | 15.06.24

                       

Тошкентлик йигит 28 ёшли аёлнинг 110 млн. сўм пулини ўғирлади

Тошкентлик йигит ўзини «Click» хизмати ходими сифатида таништириб, 28 ёшли аёлнинг 110 млн. сўм пулини ўмарди.

Тошкентда «Сlick» иловаси орқали содир этилган фирибгарлик жинояти фош этилди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 110 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Р. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Х.Р., жабрланувчи Н.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини “Click” хизмати ходими сифатида таништириб, унинг банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини айтиб, SMS хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 110 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Жиноят Кодексинингнинг 169-моддаси (Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш учун асослар) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: