23:15 | 09.07.24
Тошкентлик йигит инвестиция ортидан пул ўғирлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкентлик йигит фуқарони алдаб, 3 млн сўм пул ўмарди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятида яшовчи Э.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 3.260.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи П.Д. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, П.Д., жабрланувчи Э.Қ. билан телеграмдаги гуруҳларнинг бирида танишиб, инвестиция киритиш борасида уни ишонтириб, пулларини оз фурсатларда 2 баравар кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 3.260.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан П.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: