17:20 | 13.09.24

                       

Тошкентни куз-қишга тайёрлаш учун 57 миллион доллар пул кераклиги айтилди

Тошкентни куз-қишга тайёрлаш учун 57 миллион доллар йўналтирилади.

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 732,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Ушбу маблағлар йўналишлар бўйича қуйидагича тақсимланади:

  • иссиқлик таъминоти объектларига – 623,8 миллиард сўм;
  • кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш учун – 58,9 миллиард сўмдан ортиқ;
  • ичимлик суви объектларига – 27,2 миллиард сўм;
  • газ таъминоти объектлари ва қурилмалари учун – 16,8 миллиард сўм;
  • электр тармоқлари ва қурилмалари учун – қарийб 3 миллиард сўм;
  • ижтимоий соҳа объектларини капитал ва жорий таъмирлаш учун – қарийб 2,8 миллиард сўм.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2 миллиард 790 миллион сўм республика буджетидан, қолган қисми ҳомийлик ва бошқа маблағлар ҳисобидан йўналтирилади.

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 2 минг 888 та кўп қаватли уй, 634 та қозонхона, 2 минг 399 километр ичимлик суви тармоқлари, 2 минг 297 километр электр узатиш тармоқлари ва 16,9 километр газ тармоқларида таъмирлаш ва бошқа ишларни амалга ошириш бўйича топшириқ берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: