11:12 | 10.08.24
Тошкентни магнит бўрони қоплади. Аҳолига зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик тавсия қилинди.
Метеонова хизмати маълумотларига кўра, Тошкентда кучли магнит бўрони кутилмоқда.
Маълум бўлишича, 10 август куни 5 баллдан иборат геотаъсир чўққилари соат 05:00 дан 17:00 гача бўлади. Худди шу ҳолат 11 августда ҳам давом этади. Соат 05:00 гача геотаъсир чўққилари 5 баллни ташкил қилади. Кечқурун соат 17:00 да қуёш фаоллиги 3 баллгача пасаяди.
Маълумот ўрнида, магнит бўрони сурункали касалликларга чалинган одамларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: