11:30 | 11.09.23 881

Тошкентнинг 6 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади (рўйхат)

Таъминотдан вақтинча узиш куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилади.

Тошкентнинг 6 та туманида 11-12 сентябр кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан қуйидаги маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Яккасарой туманида 11 сентябр куни 10:00 дан 18:00 гача:

  • «Абдулла Қаҳҳор» маҳалласи;
  • «Дамариқ» маҳалласи;
  • «Бобур» маҳалласи;
  • «Ҳамид Сулаймон» маҳалласидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар;

Сергели туманида 11 сентябр куни 11:00 дан 17:00 гача:

  • «Эшонбулоқ» маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
  • «Садоқат» маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
  • «Хонобод» маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
  • «Юқори Дархон» маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари;
  • Улгуржи истеъмолчилар – 46 та

Бектемир туманида 11 сентябр куни 11:00 дан 17:00 гача:

  • «Нурафшон» маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар – 6 та;

Янгиҳаёт туманида 11 сентябр куни 11:00 дан 17:00 гача:

  • «Файзли» маҳалласидаги Дарё бўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
  • «Янги Дархон» маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар – 5 та.

Миробод туманида 12 сентябр куни 10:00 дан 18:00 гача:

  • «Янги Миробод» маҳалласи;
  • «Байналминал» маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар – 34 та

«’Ҳудудгаз Пойтахт’ газ таъминоти филиали ноқулайликлар учун узр сўрайди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида шаҳарнинг 8 та туманида иссиқ сув беш кунга ўчирилиши маълум қилинганди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 515
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 265
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1163
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1472