10:15 | 10.07.24

                       

Тошкентнинг айрим ҳудудларида «свет» ўчади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида «свет» ўчади.

Электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, 10 июль куни айрим манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Маълум қилинишича, 10 июль куни соат 05:00 дан 13:00 гача қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Олмазор тумани: «Табассум», «Ғалаба», «Истиқбол», «Бўстанобод», «Шодиёна», «Ислом ота», «Қичқириқ», «Олтинсой», «Янги Тошкент», «Мояриқ», «Аҳил», «Элпарвар» ҳамда «Истиқбол» МФЙларининг айрим ҳудудларида.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: