19:11 | 13.09.24

                       

Тошкентнинг айрим марказий кўчалари вақтинча ёпилади

Тошкентнинг айрим марказий кўчалари вақтинча ёпилади.

Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон футзал бўйича 2024 йилги FIFA жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармасининг хабар беришича, 14 сентябрдан 6 октябргача «Ҳумо арена» спорт мажмуасига атрофидаги кўчаларда вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.

Бу ташриф буюрувчи меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар:

  • Фурқат – Бешёғоч кўчасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Бешёғоч – Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасигача;
  • Бешёғоч – Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб, И.Каримов – Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳаси кўчасигача ҳудуд ёпилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: