11:30 | 15.06.23 888

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси ўчирилди

Ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилди

Бугун, 15 июн пойтахтнинг бир қанча туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида бугун, 15 июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Яшнобод туманининг: «Товкантепа» ҳамда «Миришкор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 16:00 гача;
  • Миробод туманининг: «Иноқобод» ва «Банокатий» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
  • Чилонзор туманининг: «Қатортол» ҳамда «Ҳосилот» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1660
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1043
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1303
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1094