14:30 | 13.06.23 1212

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бунга таъмирлаш ишлари сабаблиги айтилди

Тошкент шаҳридаги 6 та туманнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали маълум қилди.

Хабарга кўра, таъмирлаш ишлари сабаб бугун, 13 июн куни Миробод, Юнусобод, Чилонзор, Яккасарой, Яшнобод ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудлари электр таъминотидан узилади:

  • Яшнобод туманининг: Янгилик, Мурувват кўчалари, Асалобод ҳамда «Тузел» 2-мавзелари, Дархон, Илғор шох, Илғор 2-берк, Миришкор кўчаларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
  • Сергели туманининг: «Сўғдиёна», «Нўғайқўрғон» ҳамда «Белариқ» МФЙларининг қисман ҳудудларида соат 13:00 гача;
  • Миробод туманининг: Шаҳрисабз кўчасидаги 38 кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;
  • Чилонзор туманининг: Дилхуш, Гўзал ҳамда Қизил шарқ кўчалари ҳудудида соат 18:00 гача;
  • Яккасарой туманининг: А. Қаҳҳор, 15-31, 4-, 5-тор, Ҳумо, Дамариқ 1-, 2-тор, Глинка кўчаларининг айрим ҳудудларида ҳамда Кичик ҳалқа йўли, «Қушбеги» даҳасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача;
  • Юнусобод туманининг: Кулол қўрғон кўчасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 193
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 429
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 987
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1434
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1147