9:06 | 04.06.23 2395
Тошкентнинг қатор кўчалари ёпилди
Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилади
Бугун, 4 июн куни Тошкент шаҳрида бир нечта катта кўчалар ёпилди. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 3 июн Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилади. Бугунги веломарафон соат 8:00 дан 11:00 гача бўлиши режалаштирилган.
- Aбай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;
- Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан «Ўзбекистон» метро бекатигача;
- Афросиёб кўчаси «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;
- Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.
Мутассаддилар келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.