10:14 | 13.06.24

                       

Тошкентнинг бешта тумани газдан узилди

Тошкентнинг бешта тумани газдан узилди.

Таъмирлаш ишлари туфайли Учтепа, Яккасарой, Миробод, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг қатор ҳудудларига 13 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» хабар берди.

Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Тепақўрғон» МФЙ:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 450 та;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 4 та.

Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача) «Дамариқ» МФЙ К.Бешёғоч ва А.Қаҳҳор кўчалари:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 12 та кўп қаватли уйлардаги 232 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 3 та.

Миробод тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача) Нукус кўчаси:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 3 та кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 3 та.

Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Ҳамкоробод» МФЙ:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 100 та;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.

Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Хўжа Учқун» МФЙ Марказий, Хидоят, Ёшлар ва Дарё бўйи кўчалари

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 225 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 4 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: