10:18 | 14.09.23 5447
Тошкентнинг бешта туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади (рўйхат)
Газ таъминотидаги узилишлар таъмирлаш ишлари билан изоҳланган.
Бугун, 14 сентябр куни Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларидаги айрим ҳудудларда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилди.

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманлари айрим ҳудудларига 14 сентябр куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Табий газдаги узилишлар соат 10:00 дан 18:00 га қадар давом этади.
Соат 10:00 дан 17:00 га қадар:
- Яшнобод тумани: Фарғона йўли кўчаси. Аҳоли хонадонлари сони – 65 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 8 та
- Яккасарой тумани: Бобур ва Бўрижар кўчалари. Аҳоли хонадонлари сони – 778 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 22 та
- Мирзо Улуғбек тумани: Бунёдкор ва Ватан кўчалари. Аҳоли хонадонлари сони – 147 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 2 та
Соат 10:00 дан 18:00 га қадар:
- Чилонзор тумани: Чўпон ота маҳалласи. Аҳоли хонадонлари сони – 320 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 10 та
- Учтепа тумани: Гузар, Кўҳна Чўпон ота ва Боғистон маҳаллари. Аҳоли хонадонлари сони – 3200 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 23 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.