9:11 | 12.06.24

                       

Тошкентнинг бир туманига газ етказиб бериш тўхтатилади

Пойтахтнинг бир туманига газ етказиб бериш тўхтатилади.

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг «Навқирон», «Олчазор» ҳамда «Янги Дархон» маҳаллаларида газ ўчирилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳудудларда ўрнатилган газ ҳисоблагичлари ўрнига бошқа газ ҳисоблагичлари ўрнатилиши сабабли, юқоридаги маҳаллалар 12 июнь соат 10:00 дан 17:00 га қадар вақтинча газ таъминотидан узилади.

«Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: