15:47 | 30.06.23 2874

Тошкентнинг икки туманида 1 июл куни «свет» вақтинча ўчирилади

Электр энергиясидаги узилишлар соат 00:00 дан 07:00 га қадар кузатилиши мумкин.

Тошкентнинг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида 1 июл куни электр энергияси соат тунги 00:00 дан тонгги 07:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади

«Ҳудуд электр тармоқлари»га кўра, 110 кВт бўлган электр узатиш кабел тармоғининг L DOK 110 кВт’ли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги темир таянч устунларига электр қурилмаларни ўрнатиш ишлари олиб борилиши сабаб бўлмоқда.

  • Олмазор туманидаги «Иброҳим ота» МФЙ, «Чуқурсой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ, «Мояриқ» МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;
  • Юнусобод туманининг – «Ҳасанбой» МФЙ, «Катта Ҳасанбой» МФЙ, «Шарқ ҳақиқати» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Йўлариқ» МФЙ, «Акбаробод» МФЙ, «Тикланиш» МФЙларнинг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан узилади.

Шунингдек, «Ҳудуд электр тармоқлари» юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдирган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 169
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 1008
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 325
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 495
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1058
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1216