11:01 | 05.03.24

                       

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 5 март куни газ таъминоти қисман тўхтатилади.

Мирзо Улуғбек туманида 10:00 дан 18:00 гача:

«Ижодкор» маҳалласи:

  • Миллий боғ;
  • Камалак;
  • Нурли замин кўчаларида жойлашган ерли хонадонлар ва кўп қаватли уйлар.

Чилонзор туманида 10:00 дан 16:00 гача:

  • «Боғзор» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмолчилар.

«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ ноқулайликлар учун узр сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: