21:57 | 24.06.24

                       

Тошкентнинг икки туманига «свет» етказиб бериш тўхатилади

Тошкентнинг икки туманига «свет» етказиб бериш тўхатилади.

Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 25 – июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Юнусобод тумани: «Катта Ҳасанбой», «Тикланиш» ва «Қашқар» МФЙлари ҳамда Марказ 4-мавзесининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 12:00 гача;
  • Сергели тумани: «Маъданият» МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«Таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабаблий етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: