7:28 | 18.09.24

                       

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири ёпилди

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири 5 октябргача ёпилди.

Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар электр тармоқлари МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

«Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесиwмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган», дейилади хабарда.

Шу сабабли, жорий йилнинг 18-сентябрь кунидан 5 октябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланишини маълум қиламиз.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: