10:30 | 23.01.24

                       

Тошкентнинг уч туманидаги баъзи маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти тўхтатилади

Газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши маълум қилинди.

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Олмазор, Миробод туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Янгиҳаёт, Олмазор, Миробод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.

Янгиҳаёт туманида 23 январь 10:00 дан 18:00 гача:

  • «Бинокор» МФЙ;
  • Улгуржи истеъмолчилар – 4 та.

Олмазор туманида  23 январь 11:00 дан 17:00 гача:

  • «Тараққиёт» МФЙ;
  • Улгуржи истеъмолчилар – 3 та.

Миробод туманида  24 январь 11:00 дан 17:00 гача:

  • 21 та юқори қаватли уйлардаги жами 372 та хонадон.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: