12:16 | 26.09.24
Учтепа туманининг янги ҳокими бунгача «Асакабанк» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари бўлган
Мамажонов Бунёд Бахтиёрович Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тайинловгача у «Асакабанк» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Бунёд Мамажанов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини магистрлик даражаси билан тамомлаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: