Тошкетда биринчи халқаро Tashkent Digital Marketing Forum 2023 ўтказилади
Шунингдек, брендлар, агентликлар ва рақамли контент муаллифларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади
Hilton Tashkent City меҳмонхонасида 19–20 март кунлари биринчи халқаро дигитал маркетинг конференцияси ва 22 та номинация бўйича брендлар, агентликлар ва рақамли контент муаллифларини тақдирлаш маросими — Digital Marketing Awards ўтказилади.
Бутун бизнес дигиталга ўтяпти. Бу — факт. Шу сабабли, реклама ва маркетинг билан бир қаторда, истеъмолчиларга ўз маҳсулотлари ва хизматларини излаши ҳамда фойдаланиши учун энг қулай шароитларни яратаётган бизнес вакиллари томонидан интернет маконининг самарали қўлланилиши бўйича энг яхши намуналарни муҳокама қилиш, қиёслаш ва баҳолаш муҳим саналади.
Кейинги йилларда излаш тизимлари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар энг яқин дўстларга айланди ва мулоқотнинг бошқа шаклларининг ўрнини босди, дейиш мумкин. дунёқараши кўп жиҳатдан интернет-ахборот ва дигитал форматлар билан шаклланган авлод улғаяпти. Юзага келаётган тенденциялар ва бизнес ҳамда жамият учун истиқболлар ҳақида очиқ муҳокамалар даври келди.
Шу билан бирга, жаҳонда дигитал-маркетингга бағишланган кўплаб форумлар ўтказилишига қарамай, Марказий Осиё минтақасининг ўзига хослиги, истеъмол маданияти, бизнес ривожланиши ва даражаси алоҳида эътиборни, шу соҳадаги халқаро мутахассислар билан тажриба ва фикр алмашишни талаб қилади.
Форум — бу ўз ютуқларини кўрсатиш, ғоялар ва кириб келган йилдаги режалар билан ўртоқлашиш, бозор етакчиларини таниш, ўтган йилда дигитал-метрика бўйича форум совринини оладиган энг яхши лойиҳаларни кўриш имкониятидир.
Форум мамлакатдаги брендларнинг рақамли фаолияти борасидаги янги имкониятларга бағишланган биринчи кенг кўламли воқеа бўлиб, Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Маркетинг уюшмаси томонидан ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган. Бугунги кунда форум Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Норвегия, Украинадан кўп йиллик тажрибага эга ва жаҳоннинг етакчи брендлари билан ишловчи 20 дан зиёд спикерларни жамлайди.
Икки кунлик конференция давомида самарали рақамли стратегияни қандай яратиш, бизнесда қандай дигитал-воситаларни қўллаш, Telegram ва Alibaba’да қандай илгарилатиш ва сотиш, интернетдаги реклама самарадорлигига қандай таъсир кўрсатиш, дигиталда кучли брендларни қандай қуриш ва бошқа кўплаб қизиқарли мавзулардаги чиқишлар бўлади. Форум спикерлари қаторида «Яндекс», SAP, Admixer, WunderDigital, Alibaba.com, Beeline вакиллари бор.
Форум йирик блок таъсир маркетингига бағишланган. Сир эмаски, брендлар машҳур шахслар, блогерлар, инфлюэнсерлар ва селебритига реклама учун тобора кўпроқ мурожаат қилмоқда. Форумнинг махсус меҳмони – 6,11 миллион обуначига эга илмий-оммабоп YouTube-канал муаллифи Ян Топлес. Ян физика, астрономия, биология ва бошқа фанлар, шунингдек, санъат, маданият ва гендер тушунчаси ҳамда авлодлар назарияси каби ижтимоий аҳамиятга эга мавзуларда илмий-оммабоп видеолар чоп этади.
Ян Топлес, маҳаллий influence-маркетинг етакчилари Умид Ғофуров («Таниш-билиш» агентлиги) ва Денис Роман («Wedigital агентлиги) билан биргаликда, блогерлар ва брендларнинг ўзаро мулоқотларидаги трендлар ва муаммолар муҳокамасига бағишланган панел муҳокамасида қатнашади. Муҳокамада қатнашиш учун, шунингдек, Чўлпон Ашимова (Namba Media агентлиги, Қирғизистон) ва Диана Лалетина (2any1 агентлиги, Қозоғистон) ҳам таклиф этилган.
20 мартда Digital Marketing Awards — форум кураторлари танловига кўра, блогерлар, рақамли контент муаллифларини тақдирлаш бўйича биринчи маросим ўтказилади. Ўзбекистонда рус ва ўзбек тилларида ноёб контент яратувчи рақамли контент муаллифлари 22 та номинацияда совринларга эга бўлади.
Instagram, Telegram’нинг 2022 йилги рақамли кўрсаткичларига кўра, 11 та алоҳида номинацияда энг хилма-хил, жозибали, машҳур постлар яратувчи агентликлар ва брендлар тақдирланади. Ғолиблар МДҲ мамлакатларида ижтимоий тармоқларни таҳлил қилувчи, шарҳлар мониторингини амалга оширувчи энг машҳур саналадиган LiveDune ижтимоий тармоқлар таҳлили сервисининг рақамли метрикалари бўйича аниқланади.
Digital Marketing Awards’нинг илк ғолибларини тақдирлаш маросимида қатнашишга таклиф этамиз.
«Биз рақамли маркетинг соҳасида хизмат кўрсатувчи янги ва машҳур компанияларни, дигиталга эътибор қаратувчи фаол брендларни ҳамда мана шу технологиялар, маҳсулотлар ва хизматлар фойдаланувчиларининг мулоқоти ва тақдими учун янги, ҳар йилги майдончани яратяпмиз. Бу имкониятдан истисносиз барча — бошловчи блогерлар ва SMM-мутахассислардан тортиб, йирик инвесторларгача фойдаланишлари аҳамиятлидир. Ҳар бир иштирокчининг фикри инобатга олинган ҳолда кейинги форумлар кун тартиби шакллантирилади. Бунинг учун, анъанамизга кўра, форумда иштирокчиларнинг доимий чати тузилади, унда муҳокама қилиш, таклифлар ва спикерларга саволлар бериш мумкин бўлади. Ўйлайманки, бу чат Ўзбекистонда дигитал-маркетинг бўйича энг йирик муҳокама майдончасига айланади.
Биз дигитал-маркетинг соҳасидаги кўплаб машҳур экспертларни таклиф қилдик, аммо ҳозирланаётган форум ҳақида хабар топиб, бизга мурожаат қилган ва келиб, чиқиш қилиб, экспертизаси билан ўртоқлашишга тайёр моҳир спикерлар ундан ҳам кўп бўляпти. Ташкилотчилар сифатида тадбирларимиз уйғотаётган қизиқиш бизни қувонтиради. Кейинги йилларда тўпланган контентларнинг қизиқ жиҳатларини битта конференция куни билан қамраб бўлмаслигини тушунган ҳолда, биз нафақат янги билимлар олишни, балки спикерларга ўз саволларини беришни ҳам истаганлар учун икки кунлик форматни танладик. Тез орада форумда учрашгунча!», — деди форум ташкилотчиси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.
Форум ҳақида батафсил.
Ташкилотчилар — Ўзбекистон рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси.
Бош ҳамкор — Anorbank.
Ҳамкорлик асосида