12:22 | 28.08.23 922

Тожикистонда сел келиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Эмомали Раҳмон табиий офат қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Тожикистонда кеча, 27 август куни кузатилган кучли жаладан сўнг сел келиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: IRS

Қайд этилишича, кучли ёмғир натижасида мамлакатнинг бир қатор вилоятларида кўчки ва сел ҳодисалари кузатилган. Жумладан, Душанбе, Ваҳдат, Рудакий, Варзоб, Деваштич, Рашт, Сангвор ва Тожикобод шаҳарлари табиий офатдан зарар кўрган. Кучли сел Ваҳдат туманида 11 киши, Рудакийда 2 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Фото: IRS

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва ҳодисадан жабрланганларга ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари, шунингдек, бош вазир, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси ҳамда бошқа тегишли тузилма ва мутасадди ташкилотларга табиий офатдан жабрланганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш, фалокат оқибатларини бартараф этиш юзасидан зудлик билан чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берган.

Фото: IRS

27 август куни ёққан кучли ёмғир Душанбе-Хўжанд йўлининг айрим қисмларига ҳам жиддий зарар етказган. Магистрал бўйлаб ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилган. Айни пайтга келиб, йўлда тозалаш ишлари давом этаётгани маълум қилинган.

Фото: IRS

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 27 август куни Ўзбекистон ҳудудида ҳам об-ҳаво кескин ўзгариши ҳақида хабар берган эдик.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 75
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 391
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 978
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1096
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1406
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1141